Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов аҳоли ўртасида солиқ тўлаш маданияти, қишки мавсум олдидан коммунал қарздорликларни бартараф этиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларида иштирок этиш истагини билдирган нуронийлар билан мулоқот қилди.
Маруфжон Усмонов нуронийларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, тарғибот ишларига маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакилларини ҳам жалб этишни таклиф этди.