Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Dek 9th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга шаҳримизда ижтимоий рўйхатларда турадиган фуқаролар, эҳтиёжманд аҳолининг муаммоларини ҳал этиш учун талаб этилаётган маблағлар хусусида маълумот бериб, халқ ўртасида солиқлардан бўлган қарздорликларини ўз вақтида тўлаб бориши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов ҳам масъулларга аҳоли ўртасида қонунга итоаткорлик ғояларини кенг тарғиб этиш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.

Муқобил энергия манбааларидан кенг фойдаланишни жорий этиш, бу борада яратилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳам муҳокама этилиб, шаҳримизда ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Click to listen highlighted text!