Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов масъулларга фуқароларнинг муаммо ва масалаларини «хонадонбай» ўрганиш ва ҳал этиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар билан тизимли ишлаш, ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш, ижтимоий ҳимоя ягона рестрида турадиган фуқаролар фарзандларига ёзги оромгоҳларга бепул йўлланмалар ажратиш, боғча ёшидаги болаларини мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек масъулларга шаҳримиз ободончилигини таъминлаш, ноқонуний реклама қурилмалари ўрнатилишини олдини олиш, мурожаатларни самарали ҳал этиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан вазифалар белгилаб берилди.