Shan. Sen 23rd, 2023
Қўқон шаҳрида Мустақиллик байрамига тайёргарлик

Айни пайтда, байрам дастури сценарийси асосида, хонанда-созандалар, бадиий жамоалар, саҳналаштирувчи режиссёрлар, саҳна безаклари ва бадиий иллюминациялар бўйича мутаҳассислар тайёргарлик кўрмоқдалар.

 

27-август куни ўтказилиши кутилаётган тантаналарни юқори савияда ташкил этиш масалалари Қўқон шаҳар ҳокимининг Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи штаби йиғилишда диққат марказида бўлди.

 

Маруфжон Усмонов байрам бўлиб ўтадиган майдонни ободонлаштириш, байрамона чироқлар ва мавзуга доир светодиодли шакллар ўрнатиш, байроқлар, саҳна конструкциялари, мониторни томошабинлар ва тадбирни ёритиб борадиган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қулай тартибда жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.