Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар уйида 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ва давлат томонидан кўмак ва ёрдам бериш, уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга фаол жалб этишг бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳусусида тўхталиб ўтиб, барчага самимий тилакларини билдирди.
Шаҳар ҳокими имконияти чекланган фуқаролар билан самимий мулоқот қилиб, совғалар туҳфа этди.
Кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбирда куй-қўшиқлар янграб, уйин-кулгу ва томошалар барчани ҳушнуд этди.