Қўқон шаҳридаги Миллий гвардия ҳарбий қисмида “Меҳр” дафтарига киритилган ёшларнинг мурожаат ва қизиқишларига асосан ишлаб чиқариш дастгоҳлари, ноутбуклар, китоб жамланмалари, велосипедлар ва мусиқа асбоблари туҳфа этилди.
Тантанали маросимда Миллий гвардия кўмондонлиги, Қўқон шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари доирасида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, фарзандликка, васийликка олинган ҳамда оилавий болалар уйида тарбия олаётган ёшлар, уларнинг яқинларига эътибор кўрсатилиб, концерт дастури намойиш этилди.