Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мактаблар директорлари билан мулоқот қилиб, айни пайтда мамлакатимизда ёшларни билимли, ҳар томонлама баркамол инсон этиб тарбиялаш, рақобатбардош кадрлар етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳусусида маълумот берди.
Шаҳар ҳокими таълим жараёнини энг юқори савияда, замон талаблари асосида ташкил этиш, битирувчи синф ўқувчиларини ҳозирдан қизқиқшларини ўрганиб, олий таълим муассасаларига имтихон топширишга тайёрлаш, таълим-тарбия жараёнига ўқувчиларнинг ота-оналари, маҳалла-куйни ҳам кенг жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.