Jum. Apr 19th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокими маҳаллабай фуқаролар муаммоларини ўрганмоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 28-“Аччиқкўл” маҳалласида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аҳолининг ижтимоий муаммоларини “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганиб, ҳал этишга қаратилган мутлақо янгича тизим яратилганини таъкидлаб ўтди. Қўқон шаҳрида йўл, коммуникация тизимларини янгилаш ва таъмирлаш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун, опен-бюджет тизимидан ташқари, қўшимча равишда, 24 миллиард сўм ажратилгани ҳақида маълумот берди.

Маруфжон Усмонов сўнгги даврда Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятлар хусусида ҳам тўхталиб ўтиб, барчани фирибгарлик, ўғирлик, босқинчилик каби жиноятлардан огоҳ бўлишга, фарзандлар тарбиясига кўпроқ эътибор қаратишга чақирди. Тадбирда, айни кунларда Қўқон шаҳрида ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш мақсадида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи мутасаддилари ҳам ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир сўнггида бадиий дастур намойиш этилиб, барчага кўтаринки кайфият баҳшида этилди.