Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла тизими мутасаддилари билан ўтказилган йиғилишда фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, маҳаллаларда маънавий муҳитни яхшилаш, оилалар мустаҳкамлиги, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Шаҳар ҳокими, шунингдек масъулларга, аҳолининг коммунал идоралари ва солиқлардан бўлган қарздорликларини бартараф этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича ҳам кўрсатмалар берди.