Байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Обидхон Джўраев маҳалла тизими мутасаддиларини касб байрамлари билан муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.
Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашдаги фидокорона меҳнатлари учун бир қатор маҳалла раислари Қўқон шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан маҳаллаларда ташкил этилган кутубхоналар учун адабий-бадиий китоблар тўпламлари ҳам туҳфа этилди.
Байрамона безатилган дастурхон атрофида тўпланган меҳмонлар учун миллий куй-қўшиқлар ижро этилиб байрамона кайфият улашилди.