Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар йиғини сайлови тўғрисидаги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан, бугун Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раислари сайлови бошланди.
«Бунёдкор», «Олтин водий», «Аччик кўл», «Зилол», «Ашурали Зоҳирий» маҳаллаларида сайловлар ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи тамойиллари асосида ўтказилмоқда.
Фуқаролар раисликка номзодларнинг маърузаси, келгуси фаолияти дастури билан танишиб, яширин овоз бериш орқали ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширмоқда.
Амалдаги қонунчиликка асосан, маҳалла расилари уч йил муддатга сайланади. Қўқон шаҳар фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан тасдиқланган режага асосан, 31 майга қадар маҳалла раислари сайловлари Қўқон шаҳридаги барча маҳаллаларда ўтказилади.