Pay. Fev 22nd, 2024

Хусусан, “Зилол” маҳалласида ўтказилган концерт дастурида маҳалладаги турли ёшдаги фуқаролар фаол иштирок этдилар.

Иқтидорли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ҳарбий оркестр иштирокидаги концерт, наркомания каби салбий иллатларга қарши саҳна кўринишлари, интерактив мулоқот ва викториналар томошабинларга кўтаринки кайфият баҳшида этди.

Ўзбекистон байроқларини баланд ҳилпиратиб, ватанпарвар қўшиқларни ижрочилар билан жўр бўлиб ижро этган ёшларда эзгулик, ватанпарварлик каби ҳислатлар янада мустаҳкамланди.