Президентимизнинг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асоасан аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, республиканинг барча ҳудудларида театр, цирк ва бошқа турдаги оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш назарда тутилган.
2022 йилда Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги бадиий жамоалар томонидан унинг ҳудудий бўлимлари билан бирга концерт-томоша тадбирларини ўтказиш бўйича режа жадвалига асосан Қўқон мусиқали драма театрида «Лазги» ашула ва рақс ансамблининг концерти ўтказилди.
Концертда ижро этилган миллий куй-қўшиқлар, тароналардан Қўқон шаҳридаги олий таълим муассасалари талабалари, ижтимоий рўйхатлардаги фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.