Shan. May 25th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 44-“Афғонбоғ” маҳалласида китобхонлик мусобақасида ғолиб бўлган ёшлари тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг 5 та ташаббуслари доирасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш китобхонликка кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

 

Маҳаллада ўтказилган кўрик-танловда энг кўп китоб ўқиган ва ўқиган китоблари хусусида сўзлаб бера олган 20 нафар ёшлар ва ўрта ёшдаги фуқаролар эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

 

Маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд фуқароларга кўмак берилиб, ижтимоий ёрдам тўпламлари топширилди.