Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, «Нуроний» жамғармаси шаҳар бўлими раиси Манзур Абдуллаев, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ислом Файзуллаевлар қатағон қўрбони бўлган зиёли, маърифатпарвар жадид боболаримиздан Акбар Исломов, Назир Турақулов, Раҳмонали Раҳматуллаев хонадонига ташриф буюриб уларнинг авлодлари, яқинлари холидан хабар олдилар.
Самимий суҳбат чоғида Ватанпарвар аждодларимиз амалга оширган ишлари ёдга олиниб, Қўръон тиловатларда ҳақларига дуолар қилинди.