Pay. Mar 28th, 2024

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филали “Янги Ўзбекистон ёшлар ансамбли” томонидан намойиш этилган томошада юзлаб ёшлар иштирок этдилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан олға сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий маданиятимиз ва санъатимизга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда миллий куй-қўшиқлар, рақслар ва театрлаштирилган томошалар намойиш этилди.