Марказнинг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати” давлат унитар корхонаси Бош директори Азизхон Хамидов, секторлар раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан банк хизматлари соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, янги марказ фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.