Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳарбийлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Иккинчи Жахон уруши ветерани – Усмонжон Раҳимовнинг хонадонига ташриф буюрдилар.

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг 9 май-Ҳотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттириб, эсдалик совғалари ва пул мукофотини топширди.

Маруфжон Усмонов мавжуд муаммо-масалалар билан ҳам қизиқиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Усмонжон Раҳимов кўрсатилган эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўзининг чуқур миннатдорчилигини изҳор этиб, самимий тилакларини билдирди.