Куни кеча Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизга кириб келган совуқ ҳаво шароитларини беталафот ўтказиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.
Бугун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида Қўқон туманлараро перинатал марказидаги иситиш тизимлари, бинолардаги ички ҳароратни назоратдан ўтказди.
Масъулларга муассасада табиий газ таъминотини янада яхшилаш, ёқилғи заҳирасини яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шаҳар ҳокими беморлар ва уларнинг яқинлари билан ҳам мулоқот қилиб, мавжуд муаммо ва масалаларни ўрганди. Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига биноларда муътадил ҳароратни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.