Sesh. Apr 23rd, 2024

Президентимизнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этиш белгиланган.

Бугун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари, Президент Халқ қабулхонаси мудири, Миллий гвардия кўмондонлиги ҳамкорлигида Қўқон шаҳридаги мактабларда таълим олаётган ота-она қарамоғидан маҳрум болалар билан учрашув ўтказилди.

Қўқон шаҳар прокуратурасида ўтказилган мулоқотда секторлар раҳбарлари болалар билан суҳбатда бўлиб, қизқишлари, мавжуд муаммоларни ўргандилар.

Шундан сўнг ёшлар учун кўнгилочар ва маданий масканлар бўйлаб саёҳатлар уюштирилиб, кўтаринки кайфият баҳшида этилди.