Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Қўқон шаҳридаги “Ат-термизий” маҳалласидаги Бобехиш, кўчасида 250 метр, Равот кўчасида 250 метр, Қодиржон Хайдаров кўчасида 150 метр, Боғи атиргул кўчасида 250 метр, Риштон кўчасида 200 метр, Боғи Рахмат кўчасида 250 метр ички йўлларни таъмирлаш белгиланган.
Айни пайтда “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан қарор ижроси доирасида ички кўчаларни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.