Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар ҳамроҳлигида Истиқлол кўчасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
🌱 Айни пайтда Истиқлол кўчасидаги яшил майдонларда тупроқлар янгиланиб, манзарали дарахтлар экилмоқда. Йўлнинг икки четида қуёш энергиясига ишлайдиган тунгги ёритиш тизимлари ўрнатилди. Электр энергиясига ишлайдиган чироқларнинг плафонлари янгиланмоқда.
Шаҳар ҳокими пиёдалар йўлакларидаги қопламаларни таъмирлаш, ирригация тизимларини яхшилаш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.