Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 28-«Ачиқкўл» маҳалласида ҳоким ёрдамчилари томонидан таклиф этилган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидане маҳаллада ўтказилган ҳатлов натижасига кўра, тадбиркорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича фуқароларнинг муаммолари аниқланган эди. Шаҳар ҳокими даражасида ҳал этиладиган масалалар бўйича ҳоким ёрдамчилари фуқароларни Маруфжон Усмоновнинг сайёр қабулига таклиф этдилар.
Шаҳар ҳокими ҳар бир фуқаро билан суҳбатда бўлиб, муаммо-масалаларни ҳал этиш чораларини кўрди. Тадбиркорларнинг айрим мурожаатлари жойида бориб ўрганиладиган бўлди.
#ozbekiston #qoqon #mahalla #hokimyordamchilari #qabul #fuqaro #tadbirkorlik