Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллаларда «фуқаробай» ишлашини самарали ташкил этиш, ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга доир масалаларни муҳокама этиб, вазифалар белгилаб берди.
Шаҳар ҳокими фуқароларнинг ижтимоий ҳаёти билан бир қаторда, маънавий дунёсини шакллантириш, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланиш жараёнлари, Тараққиёт стратегияси доирасида олдимизда турган янги мақсадлар хусусида хабардор этиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Маруфжон Усмонов бошқа бир қатор масалаларга ҳам тўхталиб ўтиб, масъулларга вазифалар белгилаб берди.