Shan. May 25th, 2024

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ёшлар боғида ташкил этилган тадбирга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюрди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида этноўйинлар, стол тенниси, шахмат, шашка бўйича мусобақалар, қўғирчоқ театри томошалари, “Ер куррасида” тинчлик мавзусида асфальтга расм чизиш, “Озод юрт манзаралари” рассомлик танловлари, ҳамда ижодий ишлар кўргазмалари ташкил этилди.

Байрам тадбирига ижтимоий муҳофазага муҳтож 3000 та оила фарзандлари таклиф этилиб, ҳаваскор бадиий жамоалар томонидан байрам дастури намойиш этилди.

Маруфжон Усмонов ёшлар билан мулоқот қилиб, дунёқараши, касб-ҳунар ва фанларга бўлган қизиқишлари хусусида суҳбат қурди.

Байрамга ташриф буюрган болаларга ширинликлар тарқатилиб, кўтаринки кайфият бахшида этилди.