Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан «Мўйи муборак» маҳалласида ёшлар ўттасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ватанапарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий касбга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда генерал майор Ойбек Саидов ёшлар билан мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.
Учрашувда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мамлакатимизда ёшларнинг иқтидорларини намоён этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳарбий касбнинг нуфузи ва масъулияти хусусида маълумот берди.
Учрашув сўнггида энг фаол иштирокчилар ва энг долзарб ва қизиқарли саволлар берган ёшлар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Учрашувга келган ёшлар, маҳалла аҳолиси учун минг йиллик тарихга эга тарихий маскан олдида ҳарбий оркестр, фахрий қоровул ва махсус операциялар тузилмаларининг чиқишлари намойиш этилиб, барчага кўтаринки кайфият баҳшида этилди.