Хусусан, Қўқон шаҳрига янги қўшиб олинган ҳудуларга кирувчи “Мўйи муборак” маҳалласида хирург, эндокринолог, невропатолог, офтальмолог, лор каби тор доирадаги мутахассислар 250 нафар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар.
💊 Тиббий кўрикда аниқланган муаммолар юзасидан 48 нафар фуқарога бепул дори дармонлар топширилди. 2 нафар ногиронлиги бор шахсларнинг хонадонига ташриф буюрилиб, жойида тиббий хизматлар кўрсатилди.
Эртага 15 май куни тор доирадаги мутахассислар тиббий кўриги 11-оилавий поликлиника ҳудудига кирувчи “Дегрезлик” маҳалласида ўтказилади.
#маҳалла #тиббиёт #ижтимоий #аҳоли #саломатлик #ижро