Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 60-йиллик таваллуд айёмини нишонлаётган 33-«Собир Абдулла» маҳалласи раиси Аъзамжон Зиёвуддиновни маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, жамоат ишларидаги фидокорона меҳнатларини эътироф этиб, Табрикнома ва эсдалик совғаларини топширди.
Секторлар раҳбарлари, депутатлар, тантана эгасининг ҳамкасблари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам меҳнатлари билан барчага ўрнак бўлаётган маҳалла раисини қутлаб, самимий тилакларини билдирдилар.