Қўқон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга Президент табриги етказилди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-02 | 20:39h
update
2024-05-02 | 20:39h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 1-сектор ҳудудидаги маҳалалларда 2021 йил давомида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор ҳамда 18 ёшгача бўлган ногиронллари бор оилаларга 800 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам маблағларини топширди.

 

Шаҳар ҳокими Президентимизнинг фуқароларга йўллаган шахсий табригини ўқиб эшиттириб, кириб келаётган Янги йил байрами билан муборакбод этди.

Advertisement

 

Маруфжон Усмонов 1-сектор ҳудудидаги бир неча ногирон фуқаролар хонадонига ҳам ташриф буюриб, Президент номалари, пул маблағлари ва ижтимоий ёрдам тўрламларини топширди.

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамюртларимиз давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун чуқур миннатдорчилик изхор этиб, самимий тилакларини билдирдилар.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
02.05.2024 - 20:39:56
Privacy-Data & cookie usage: