Хусусан, Мовароунахр кўчасидаги оилавий ётоқхонада истиқомат қиладиган эҳтиёжманд фуқаролар учун Арафа куни, Қурбон ҳайит айёми арафасида ош дамлаб тарқатилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов қозон устида туриб, аҳолига ошни ўз қўли билан сузиб берди.
Юртимизда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва шукроналик фазилатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган саховат тадбирида юзлаб фуқароларга эътибор кўрсатилди.