Хусусан Рамазон ойи муносабати билан бир неча муҳофазага муҳтож фуқаролар хонадонига «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобидан ижтимоий ёрдам тўпламлари етказилди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги, маҳалла тизими мутасаддилари ёлғиз кексалар, оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолганлар ва бемор фуқаролардан хабар олиб, ғамхўрлик ва эътибор кўрсатдилар.