Қўқон шаҳрида давлат дастурига киритилган маҳалларни обод этиш чоралари кўрилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-08 | 17:21h
update
2024-05-08 | 17:21h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган 51-“Зилол” маҳалласида олиб борилаётган ишлар, ҳудудни ривожлантириш лойиҳаларини мутасаддилар билан муҳокама этди.

 

Айни пайтда, маҳаллада коммуникация тармоқларини ўтказиш ниҳоясига етказилмоқда, ички йўллар янгиланмоқда. Шу кунга қадар маҳалладаги кўпқаватли уйлар ҳудудида капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди, бордюрлар, уйларнинг кириш қисми таъмирланди, ертўлалар обод этилди.

Advertisement

 

Мутасаддиларга ҳудуддаги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, ижтимоий объектлар қурилишини бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
08.05.2024 - 17:22:00
Privacy-Data & cookie usage: