Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Қўқон Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Комилжон Сирожиддинов, нуронийлар ва кенг жамоатчиик вакиллари ҳамроҳлигида Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази Қўқон филиалида даволанаётган беморлардан хабар олди.
Маруфжон Усмонов беморларни кириб келаётган Янги йил билан муборакбод этиб, байрам совғаларини топширди. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳусусида маълумот бериб, беморларга сиҳат-саломатлик ва сабр-қаноат тилади.
Шаҳар ҳокими шифохонада мавжуд муаммо масалалар, бинолардаги ҳарорат билан ҳам қизиқиб, тиббиёт ходимлари билан мулоқотда бўлди.