«Очиқ эшиклар куни» доирасида ташкил этилган кўргазмага Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ҳам ташриф буюрдилар.
Шаҳар ҳокими болалар томонидан ясалган ҳунармандчилик маҳсулотлари, техника ва роботларни кўздан кечириб, ёшлар билан мулоқот қилди. Кўргазмада марказ бадиий тўгараклари, спорт секциялари ва нотиқлик санъатида иқтидорларини ривожлантириб келаётган ёшлар намойишлари билан ҳиёбонга тўпланган ҳамшаҳарларимизни ҳушнуд этдилар.
Тадбирда ёшлар тарбиясидаги фидокорона меҳнатлари билан ҳамкасабаларига намуна бўлаётган бир қатор устозларга Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.