Pay. Iyul 25th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилиб, ўтган давр мобайнида ушбу соҳада амалга оширилган ишларни таҳлил этди.

Хусусан, ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўяётган масъуллар фаолиятига баҳо берилиб, маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Қўқон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келган Икромов Хуршид Мансурович ўз вазифасидан озод этилиб, шу кунга қадар “Исфара гузар” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси вазифасини бажариб келган Ахмедов Мақсуд Мансурович Қўқон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

“Ҳар бир ҳоким ёрдамчиси муҳокама этилган масалалардан ҳулоса чиқариб, ўз фаолиятида кескин бурилиш ясаши шарт” деди Маруфжон Усмонов.