Хусусан 47-«Райхон» маҳалласида ташкил этилган иссиқ овқат тарқатиш марказида 50 килограмм ош дамланди.
Президент ошини танновул қилгани келган фуқаролар учун Қўқон шаҳар Мудофаа бўлими томонидан тақдим этилган палатка ошхоналар ва иссиқ сув қайнатиш ускуналари хизмат қилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла аҳлига ошни ўзи сузиб бериб, фуқароларга далда берди. Ошдан сўнг Қуръон-тиловат қилиниб, юртга омонлик, синовли кунларда бирдамлик тиланди.