Тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, маҳалла тизими мутасаддилари, нуронийлар, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими синфхоналар, ўқув жиҳозлари билан ҳам танишиб, ўқув йилига тайёргарлик кўраётган ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.
Масъулларга мактабда олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ишларини сифатли бажариш ва ўз вақтида ниҳоясига етказиш юзасидан кўрсатмалар берилди.