Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар доирасида «Турон банк» акционерлик жамияти ҳомийлигида болалар боғчасининг фасади, гуруҳлар, эшик ва ромлар, қозонхона, оқова ва электр тармоқлари мукаммал таъмирланди.
Тантанали маросимда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Қўқон шаҳрида ўнлаб таълим муассасалари жуда қисқа вақт ичида кўркам кўринишга келтирилгани эътироф этилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳомийлар ва қурилиш ташкилоти мутасаддиларига Ташаккурнома ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.