Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳридаги “Indorama Kokand fertilizers and chemicals” АЖнинг “Биз табиатни севамиз” умумий кўкаламзорлаштириш дастурига биноан бошланган акциянинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Завод ҳудудида 22 минг туп қарағай, арча, терак каби манзарали ва мевали дархтлар кўчати экилиши режалаштирилган.
Юқори мартабали меҳмонлар аввалги Қўқон суперфосфат заводи ўрнида сингапурлик инвесторлар томонидан бутунлай янги тизим ва энг замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, дастлабки маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаган корхонада олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишдилар.
30 гектардан зиёд ҳудудни эгаллаган ушбу заводда минерал ўғит ишлаб чиқарилади. Заводда 350 нафар ишчи хизмат қилмоқда. Йил охиригача тўлиқ қувват билан иш бошлангач, 600-700 нафар доимий иш ўрни яратиш кўзда тутилган.