Қўқон шаҳрида 11-синф битирувчиларига олтин ва кумуш медаллари топширилди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-07 | 08:18h
update
2024-05-07 | 08:18h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Қўқон шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарларининг мактаб биттиручилари билан ўтказилган учрашувида мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши, касб ва ҳунар эгаллашлари учун яратилган имкониятлар хусусида маълумот берилди.

 

Маруфжон Усмонов барча битирувчиларни олий таълим муассасаларига киришларини тарғиб этиб, бунинг учун барча шароитлар яратиб беришга тайёр эканини билдирди.

 

“Контракт тўловларини амалга оширишга қийналган оилаларга ёрдам кўрсатилади, буни ўз назоратимга оламан,” деди шаҳар ҳокими.

Advertisement

 

Ёшлар билан ўтказилган учрашувда Қўқон шаҳар Кенгаши депутати, ҚДПИ доценти Манзурахон Аминова, филология фанлари номзоди Абдулатиф Турдалиевлар ҳам ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.

 

Шундан сўнг Қўқон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар ҳамда шаҳодатномаларни тантанали равишда топширдилар.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
07.05.2024 - 08:18:28
Privacy-Data & cookie usage: