Pay. Mar 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 23-24 июнь кунлари Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Туркий Кенгаш туризм вазирлари учрашувига пухта тайёргарлик кўриш бўйича мутасаддилдарга вазифалар белгилаб берди.

 

Айни пайтда тасдиқланган дастурга асосан асосий тадбирлар Жомеъ мажмуасида ўтказилади. Ташриф доирасида меҳмонлар Қўқон университети, Ўрда майдонидаги тадбирларда ҳам иштирок этишлари назарда тутилган.

 

Энг муҳим тадбирлар ўтказиладиган Жомеъ мажмуасидаги мажлислар залида музокаралар столи, учрашув рамзлари ва байроқлар ўрнатилди. Айни пайтда улкан люстраларни монтаж қилиш, таржимонлар хонасига коммуникация тизимларини улаш ишлари амалга оширилмоқда.