Jum. Dek 1st, 2023

Тантанали маросим олдидан ўтказилган музокараларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими мутасаддилари, Чхонджу шаҳри муниципалитети Саноат ва инвестицияларни қўллаб-қуватлаш департаменти бошлиғи Йонхой Хой (Yeounhoi Hoe), Халқаро савдо бўлими бошлиғи Бокюунг Ли (Bokyung Lee) ва Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик департаменти вакили Сежин Мун (Sejin Moon) иштирок этдилар.

Мулоқот чоғида таълим, маданият, туризм, ижтимоий-иқтисодий ва инвестициялар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Маруфжон Усмонов ва Чхонджу шаҳри муниципалитети Саноат ва инвестицияларни қўллаб-қуватлаш департаменти бошлиғи Йонхой Хой (Yeounhoi Hoe) томонларидан тантанали равишда имзоланган меморандум ҳам айнан шу соҳаларда ҳамкорликни назарда тутади.