Pay. Apr 18th, 2024

Олимжон Ҳайдаров исмли шахс томонидан Фейсбук ижтимоий тармоғида мактаб директорлари фаолияти билан боғлиқ мурожаат бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби

Қўқон шаҳар ҳокими мактаб директорларига меҳнат кодексига мос келмайдиган топшириқлар бермаган. Маруфжон Усмоновнинг берган кўрсатмалари мактаб директорларининг ёшларнинг ёзги таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим узлуксизлигини таъминлашга доир тўғридан-тўғри вазифалари билан боғлиқ.

Шаҳар ҳокими ўқитувчиларни меҳнат таътилидан чақириб олиш бўйича топшириқ бергани ҳақидаги маълумот асоссиз эканини билдирамиз.