Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон шаҳар А.Темур кўчаси ҳудудидан мархум Абдуқаххаров Абдуманон турмуш ўртоғи Абдуқаххарова Гулчехра Абдуманноновнага икки қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) биноси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш ҳақида.

 

Қўқон шаҳар Хонақох кўчаси 50А-уйда яшовчи фуқаро Абдуқаххарова Гулчехра Абдуманноновна шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, Дехқон бозори ҳудудида жойлашган Қўқон шаҳар ҳокимининг 18.02.2000 йил кунги №67-қарорига асосан мархум Абдуқаххаров Абдуманонга тегишли умумий ер майдони 85,28 м2 дан иборат бино-иншоотлар Қўқон шаҳар ҳокимининг 21.04.2008 йилдаги №200-сонли қарори билан Қўқон Деҳқон бозорини реконструкция қилишга тушганлиги ва бузилишга тушганлиги сабабли ўрнига ер майдони ажратиб беришни сўраган.

 

Юқоридагиларга асосан фуқаро Абдуқаххарова Гулчехра Абдуманноновнанинг мурожаатини қаноатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси” 7,20,23,41-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6,25-моддаларига асосан.

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг 2021 йил 5 январдаги “А.Темур кўчаси ҳудудидан мархум Абдуқаххаров Абдуманон турмуш ўртоғи Абдуқаххарова Гулчехра Абдуманноновнага икки қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) биноси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш ҳақида”ги далолатномаси тасдиқлансин.

 

2. Хонақох кўчаси 50А-уйда яшовчи фуқаро Абдуқаххарова Гулчехра Абдуманноновнага, А.Темур кўчаси ҳудудидан икки қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) биноси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 50,0 м2 ер майдони ажратиб берилсин.

 

3. Буюртмачи (Абдуқаххарова Гулчехра Абдуманноновна) зиммасига:
биноларнинг фасад қисмини ва бинолар олди томонини ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик Кодекси”нинг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳақида”ги 8-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги “Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари” ҳақидаги 59-сонли қарори талаблари асосида бажариш вазифаси юклатилсин.

 

4. Келгусида ажратилаётган ер майдонидан белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланилганда ёки ер майдонини самарасиз ҳолатга келтириб қўйилганда Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси” 36-моддасига асосан шаҳар заҳирасига қайтариб олинишлиги белгилаб қўйилсин.

 

5. Ушбу қарор тасдиғи Халқ депутатлари шаҳар кенгашидан сўралсин.

 

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Тўхтабоев зиммасига юклатилсин.

 

Қўқон шаҳар ҳокими
М.А.Усмонов

05.01.2021