Jum. Apr 19th, 2024

Боғистон кўчаси ҳудудидаги бўш турган бинони Давлат активини сақлаган ҳолда Қўқон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфига ўтказиш ҳақида.

 

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4771-сонли қарори ижроси асосида Боғистон кўчаси ҳудудида жойлашган бино-иншоотлар ўрганилганида бино-иншоотлардан фойдаланилмасдан, самарасиз ҳолатда эканлиги аниқланган. Ушбу бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш, мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиш мақсадида бино-иншоотларни Давлат активини сақлаган ҳолда Қўқон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфига ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси” 7,26,36-моддаси, “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6,25-моддаларига асосан.

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) комиссиясининг 2021 йил 12 январдаги “Боғистон кўчаси ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотларни Давлат активини сақлаган ҳолда мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиш учун, Қўқон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфига ўтказиш ҳақида”ги далолатномаси тасдиқлансин.

 

2. Боғистон кўчаси ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 11365,0 м2, қурилиш эгаллаган майдони 1482,43 м2 дан иборат бино-иншоотларни Давлат активини сақлаган ҳолда мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиш учун Қўқон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфига ўтказиб берилсин.

 

3. Қўқон шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбари И.Мирзаева зиммасига Боғистон кўчаси ҳудудида жойлашган бино-иншоотларни тегишли тартибда қабул қилиб олиш вазифаси юклатилсин.

 

4. Мазкур қарор ижросининг назорати шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Тухтабоев зиммасига юклатилсин.

 

Қўқон шаҳар ҳокими: М.А.Усмонов
14.01.2021