Pay. Mar 28th, 2024

Қўқон шаҳар Шарқ мавзеси ҳудудида Usmanov Valixon Alixanovichга мини пайпоқ ишлаб чиқариш цехи қуриши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиб бериш ҳақида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 декабрдаги “Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-1239-сонли ижроси юзасидан қабул қилинган шаҳар ҳокимининг 2009 йил 24 декабрдаги 467-сонли қарорига асосан Usmanov Valixon Alixanovichга Туркистон кўчаси ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган “ДЭУ-Юнител” уяли алоқа компанияси биноси бузилган.

 

Фуқаро Usmanov Valixon Alixanovichнинг бузилшга тушган бино-иншоотлари ўрнига ер майдони ажратиб бериш хусусидаги мурожаатини қаноатлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси” 7,20,23,41-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6,10,25-моддаларига асосан.

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Қўқон шаҳар ҳокимлиги хузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи 2021 йил 07 январдаги “Қўқон шаҳар Шарқ мавзеси ҳудудида Usmanov Valixon Alixanovichга мини пайпоқ ишлаб чиқариш цехи қуриши учун доимий фойдаланиш ҳукуқи билан ер майдони ажратиб бериш ҳақида”ги далолатномаси тасдиқлансин.

 

2. Қўқон шаҳар Шарқ мавзеси ҳудудидан Usmanov Valixon Alixanovichга аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қуриши учун 300,0 м2 ер майдони доимий фойдаланиш хуқуқи билан ажратиб берилсин.

 

3. Буюртмачи Usmanov Valixon Alixanovich зиммасига: қурилиши режалаштирилаётган объектни лойиҳалаштириш учун Давлат хизматлари агентлегига архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-1, АРТ-2) ишлаб чиқиш учун буюртма бериш; Фарғона вилояти Қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси рухсатисиз қурилиш ишларини бошламаслик; қурилиш ишларини Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳарсозлик кодекси” ва “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонуни ҳамда шаҳарсозлик, қурилиш, санитария норма ва қоидалари талабларига асосан бажариш; биноларнинг фасад қисмини ва бинолар олди томонини ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳарсозлик Кодекси” “Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳақида”ги 8-моддаси, Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 9-мартдаги “Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари” хақидаги 59-сонли қарори талаблари асосида бажариш вазифаси юклатилсин.

 

4. Келгусида ажратилаётган ер майдонидан белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланилганда ёки ер майдонини самарасиз ҳолатга келтириб қўйилганда Ўзбекистон Республикаси “Ер Кодекси”нинг 36-моддасига асосан шаҳар заҳирасига қайтариб олинишлиги белгилаб қўйилсин.

 

5. Ушбу қарор тасдиғи Халқ депутатлари шаҳар кенгашидан сўралсин.

 

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Тухтабоев зиммасига юклатилсин.

 

Қўқон шаҳар ҳокими
М.А.Усмонов
12.01.2021