Jum. Apr 19th, 2024

II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида Қўқон шаҳрида обод этилаётган муқаддас қадамжолар қатори, XIX асрда яшаган Оязм отин дафн этилган қабристон ҳам таъмирланмоқда.

 

Тариқат илмида мукаммал бўлган аёл дафн этилган жой халқ орасида кўпроқ “Сух мозор” номи билан маълум. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бу ерда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, савоб ишга ўз ҳиссасини қўшди.

 

Қилган дуолари ижобат бўлган Оязм отин дафн этилган зиёратгоҳ ҳозир ҳам мамлакатимиз ва қўшни давлатлардан келаётган зиёратчиларнинг эътиборини жалб этиб келмоқда.