Jum. Dek 1st, 2023

Маруфжон Усмонов ўзи таълим олган 6-давлат умумий ўрта таълим мактабида фаолият олиб бораётган миллий чолғучилик тўгараги фаолияти билан танишди.

Айни пайтда мактабда тасвирий санъат, мусиқа, китобхонлик, миллий чолғучилик, компьютер саводхониги, пазандачилик ва турли спорт тўгараклари ташкил этилган.

Шаҳар ҳокими мактаб ўқувчиларининг дутор чалиш маҳоратларини кузатиб, мутасаддиларга ёшларнинг бўш вақтларини янада мазмунли ташкил этиш, иқтидорларини намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди.