Маруфжон Усмонов ўзи таълим олган 6-давлат умумий ўрта таълим мактабида Япония таълим тизими бўйича таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари билан мулоқот қилиб, билим ва кўникмаларини синаб кўрди.
Шаҳар ҳокими ёшларга фанларни янада мустаҳкам эгаллашларини, ахборот технологияларини ҳозирдан мукаммал ўрганишларини тилаб, таълим планшетларини тантанали равишда топширди.
Эндиликда мобил мультимедиа ускуналари япон тилини ўрганиб бораётган ёшларга таълим жараёнини янада қизиқарли ва кўргазмали ташкил этиш, уй вазифаларини электрон услубда бажариш имконини беради.