Маруфжон Усмонов Қўқон Механика заводи касбга ўқитиш инновацион марказида ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарларга ўқитиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шаҳар ҳокими марказга маҳаллалардаги ишсиз ёшларни кенг жалб этиш, бу ишларга ёшлар етакчиларини жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
🔖 Маълумот учун: Мамлакатимизда ёшларни замонавий касб ва ҳунарларга ўқитиш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан e-kasb.uz онлайн платформаси йўлга қўйилди ва бугунга қадар 10 мингдан зиёд ёшлар ушбу платформа ёрдамида касб ва ҳунарларга эга бўлди.